Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари Жамшид Урунов иштирокида шаҳар ҳокими Дилмурод Эргашев билан биргаликда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Учрашувда 20 га яқин тадбиркорлар ўз мурожаатлари ва таклифлари билан қатнашди.
Шунингдек, иссиқхона ҳамда тоғ-кон соҳасида фаолият юритувчи 60 га яқин тадбиркорларларнинг муаммолари тингланди.
Ўтказилган учрашувлар давомида тадбиркорлар ўзларининг амалий муаммолари, лойиҳаларни ривожлантиришда дуч келаётган тўсиқлар ҳамда сектордаги қийинчиликлар ҳақида фикр билдиришди. Ҳар бир мурожаатга алоҳида эътибор қаратилиб, соҳани такомиллаштиришга қаратилган амалий ечимлар ишлаб чиқилди.