“Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-344-сон, 30.09.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
Боғдорчилик, узумчилик, иссиқхона хўжалиги, қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлаш соҳасидаги ислоҳотларни чуқурлаштириш
ҳамда тизим фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича “йўл харитаси”;
2024–2027 йилларда анжир, фундук ва зайтунзорларни ташкил
этишнинг мақсадли кўрсаткичлари.
Агентлик томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан
молиялаштириладиган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат йўналишидаги субсидиялар
турлари мақбуллаштирилади.
2025 йил 1 январдан:
интенсив мевали боғ ва узумзорларда томчилатиб суғориш
тизимлари ўрнатгани учун субсидия 1 гектар учун 16 миллион сўмдан ошмаган
миқдорда белгиланади;
сув тежовчи технологияларни қўллаш учун субсидия сув
қувурларининг ўлчамидан (диаметри) келиб чиқиб, 40 минг сўмдан 250 минг сўмгача
белгиланади;
“in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни
сотиб олиш харажатлари учун субсидия ушбу харажатларнинг 50 фоизи миқдорида
белгиланади;
экиш схемалари ҳудудларнинг тупроқ ва иқлим шароитларидан
келиб чиқиб, Агентлик тавсияси билан белгиланади.
кўчат пайвандтаглари учун бериладиган барча турдаги
субсидиялар 2024 йил 1 октябрдан бекор қилинади.