Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги "Eltech
Industrial" технопаркида бизнес юритиш билан боғлиқ масалалар юзасидан
Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов технопарк иштирокчилари билан учрашув
ўтказди.
Тадбирда 500 млн доллардан зиёд 18 та йирик лойиҳа
ташаббускорлари қатнашди. Улар томонидан қурилиш ишларини бошлашга рухсат олиш,
кадрлар захирасини яратишга оид муаммо ва таклифлар билдирилди.
Вакил томонидан ҳар бир масала тингланиб, уларни ҳал қилиш
бўйича вазифалар белгилаб олинди.