Учрашувда Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов, вилоят ҳокими Эргаш Салиев ва Савдо-саноат палатаси раис ўринбосари в.б. Нодира Шотурсуновалар қатнашди.
Очиқ мулоқот давомида тадбиркорлар ўз муаммо ва таклифларини билдиришди. Аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Вилоят ҳокимлигида ташкил этилган тадбирда 50 га яқин турли соҳа вакиллари иштирок этди.