23 августа 2024 г.

ФОТОРЕПОРТАЖ. Бизнес-омбудсман девони томонидан АОКАда матбуот анжумани ўтказилди

 2024 йил 23 август куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Бизнес-омбудсман девони вакиллари Президентнинг тадбиркорлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотига тайёргарлик жараёни ва 2024 йилнинг биринчи ярмидаги фаолият натижалари ҳақида маълумот беришди.

 

Очиқ мулоқотга тайёргарлик жараёнлари

Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида Бизнес-омбудсман девони томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди. Жумладан:

 

Республика бўйлаб ҳар бир ҳудудда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди ва уларнинг таклиф ва муаммолари тингланди.

Электротехника, автомобилсозлик, таълим, қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик ва экспорт каби ўнлаб йўналишлардаги минглаб тадбиркорлар билан учрашувлар ташкил этилди.

Қорақалпоғистон Республикаси туман ва шаҳарларида тадбирлар ташкил этилиб, ҳудудлардаги тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишилди ва уларнинг муаммолари ўрганилди.

Республика Штабидаги "Call марказлар"га келиб тушган 11 мингта мурожаат ҳамда “Тадбиркор виртуал офиси”га (business.gov.uz) келиб тушган 2 652 та мурожаат кўриб чиқилди.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан Бизнес-омбусдманга тизимли муаммолар юзасидан билдирилган таклифлардан жами 60 та қонунчиликка таклиф тайёрланди.

 

2024 йил биринчи ярмидаги фаолият натижалари

2024 йилнинг биринчи ярмида Бизнес-омбудсман девонига ва “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали тадбиркорлардан жами 9 мингдан зиёд мурожаат келиб тушди.

 

Виртуал офисга келиб тушган мурожаатлар асосида тадбиркорларга:

3,13 млрд сўм пул маблағларини ундиришда;

3,02 млрд сўмдан ортиқ кредит ажратилишида;

3,17 млрд сўм асоссиз тўланган солиқ суммалари қайтарилишида ёрдам кўрсатилди.

 

Текширувларни мувофиқлаштириш:

Назорат қилувчи органлар томонидан текширувларни келишиш учун киритилган 2 520 та буюртмадан 1 201 таси (48 фоизи) келишилди ва 1 319 таси (52 фоизи) рад этилди.

Назорат органининг 4 176 нафар мансабдор шахси иштирокида 62 та ўқув семинар ўтказилди.

Назорат органининг 6 857 нафар ходими аттестациядан ўтказилди.

 

Қонунчиликни такомиллаштириш:

451 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиб, улар бўйича 455 та таклиф ва эътирозлар юборилди.

12 та таҳлилий маълумотнома асосида 52 та тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тайёрланди.

 

Таъсир чоралари:

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида жами 1 082 та таъсир чораси кўрилди.

Судлар томонидан 3,4 млрд сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига ҳал этилди.

 

Хулоса

Бизнес-омбудсман девони Президентнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш ва 2024 йилнинг биринчи ярмида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишларни амалга оширди.

 

Келажакдаги режалар

Вакил девони келгусида ҳам тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар билан таништириш мақсадида ОАВ воситалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш чораларини кўриб боради.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение