13 августа 2024 г.

Фермер хўжалигига ортиқча ундирилган пул маблағлари қайтарилди

Жиззах вилоятида фаолият юритувчи фермер хўжалиги раҳбари нотўғри ҳисобланган ер солиқлари туфайли ортиқча ундирилган пул маблағини қайтаришда ёрдам сўраб Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди.

Аниқланишича, "Диёр сервис" (номи ўзгартирилган) фермер хўжалигининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган омборхона биносига қишлоқ хўжалиги тоифасига кирувчи бинолар учун белгиланган солиқ ҳисобланиши лозим бўлган. Лекин Ғаллаорол туман солиқ инспекцияси томонидан ушбу бино нотурар бино деб қабул қилиниб, ер солиғи нотўғри ҳисобланган. Оқибатда хўжалик ҳисоб рақамидан ортиқча 24,4 млн сўм пул маблағи ечиб олинган.

Вакил девон ходимларининг аралашуви билан ортиқча ҳисобланган пул маблағи фермер хўжалиги ҳисоб рақамига қайтарилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение