Жиззах вилояти прокурори Б.Иброҳимов, Бизнес-омбудсман
девони бош инспектори С.Усманов иштирокида Дўстлик ва Мирзачўл туманларида
тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Учрашувнинг асосий мақсади тадбиркорлик фаолиятини
қўллаб-қувватлаш, соҳадаги янги ташаббусларни илгари суриш ва тизимли
муаммоларни бартараф этишдан иборат бўлди.
Тадбирда 100 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари иштирок
этиб, улар томонидан кредит ажратиш, тадбиркорликни кенгайтириш, солиқ
ундируви, қарздорликни ундириш ва электр энергияси таъминотида юзага келаётган
муаммолар билан боғлиқ 37 та мурожаат келиб тушди.
Мурожаатларнинг 8 таси жойида ҳал этилди, қолганлари эса
вилоят прокурори томонидан назоратга олинди.
Тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларнинг
фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги бу каби тадбирлар давом эттирилиши
режалаштирилмоқда.