25 июля 2024 г.

ФОТОРЕПОРТАЖ. Тадбиркорлар мурожаатлари жойида ҳал этилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш мақсадида Бизнес-омбудсман девони ходимлари жойларда тадбиркорлар билан фаол мулоқотлар ўтказмоқда.

 

Бизнес-омбудсман девони масъул ходими ва Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари Н.Мусамухамедовлар томонидан тадбиркорлик субъектлари муаммоларини ўрганиш ва уларни ижобий ҳал этишга қаратилган сайёр учрашувлардан яна бири Бухорода бўлиб ўтди.

 

Учрашувда вилоят ҳудудидаги озиқ-овқат ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар фаолиятини яқиндан ўрганди.

 

Дастлабки сайёр учрашув божхона бошқармасида вилоятнинг бошқа масъул ташкилот раҳбарлари иштирокида тадбиркорлар билан мулоқот жараёнида уларнинг инестициявий лойиҳалари мавжуд муаммолари ўрганилди.

 Жумладан, Ғиждувон туманида фаолият олиб борувчи МЧЖ томонидан заводни ишга тушириш учун банкдан 8,5 млрд сўм кредит ажратиш ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнида эканлиги аниқланиб, банк вакиллари томонидан жамиятга кредит ажратиш учун барча хужжатлар тайёр эканлиги ва қисқа муддатларда кредит ажратилишига келишиб олинди.

 

Бундан ташқари, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Бизнес-омбудсман девони ходимлари, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари ва Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи иштирокида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда 11 та мурожаат қабул қилиниб, шундан 3 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар тегишли идораларга юборилиб, ижроси назоратга олинди.

 

Мазкур учрашувлар давомида тадбиркорлик субъектларига янги қонунчилик ҳужжатлари ва имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Бизнес-омбудсман аппарати томонидан тадбиркорлар билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

 

 

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение