
Ижтимоий тармоқда Самарқанд вилоятида фаолият кўрсатувчи тадбиркорнинг
дўкони бузилгани, ер майдони ўрнига компенсация берилмаётгани учун мутасадди
ташкилотларнинг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб билдирган мурожаати ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун ҳужжатларидаги
талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Бизнес-омбудсман томонидан ўрганишга
қабул қилингани маълум қилинади.