18 июля 2024 г.

Ўзбекистон ва Қатар туризм ва ишбилармонлик соҳасида ҳамкорликни кучайтиради

“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-262-сон, 17.07.2024 й.) қабул қилинди.

 Қарорга кўра, Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

 Битим 2023 йил 2 октябрда Доха шаҳрида имзоланган.

 Туризм қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

 Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирлик ва идоралар битим қоидаларининг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение