“Ҳудудларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш ва бўш ер
участкаларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент
Қарори (ПҚ-245-сон, 08.07.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар тасдиқланди:
Урбанизация жараёнларини жадаллаштириш, шаҳарлар ва туманлар
марказларини ривожлантириш ҳамда агломерация ҳудудларини ташкил этишга
қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар ва шаҳарлар рўйхати;
Аҳоли ва сайёҳлар учун барча қулайликларга эга туризм
масканларини ташкил этишга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган туманлар
ва шаҳарлар рўйхати;
Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) билан ҳамкорликда
комплекс иқтисодий ривожлантиришга қаратилган мастер-режалар ишлаб чиқиладиган
туманлар рўйхати.
Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб кўп қаватли ва якка тартибдаги
уй-жойлар мажмуаларини ташкил қилиш мастер-режаларнинг асосий йўналишларидан
бири этиб белгиланди.
2024 йил 1 августдан жорий йил якунигача белгиланган
мастер-режаларга мувофиқ замонавий хизмат кўрсатиш мажмуалари ва сервис
объектларини, жумладан жойлаштириш воситалари, турар жойлар, савдо-кўнгилочар
марказларини ташкил қилиш учун мастер-режа ҳудудидаги ер участкалари аукцион савдоларига
чиқарилади.