4 июля 2024 г.

Фоторепортаж. Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасидаги муаммолар очиқ муҳокама қилинди

 

Бугун, 4 июль куни соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

 

Учрашувда тадбиркорларни қийнаётган бир қатор долзарб масалалар, жумладан, фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва етказиб бериш, сертификатлаштириш, солиқ ва божхона тўловлари, санитар талаблар, тиббий хизматлар сифати ҳамда экспорт-импорт жараёнларидаги муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.

 

Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар соҳадаги бизнес муҳитини яхшилаш ва мавжуд тўсиқларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Давра суҳбатида Бизнес-омбудсмандан ташқари, Савдо-саноат палатаси, Солиқ қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Жамоатчилик кенгаши ва бошқа бир қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этди.






Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение