4 июля 2024 г.

Тадбиркорлар минбари: юрт келажаги учун очиқ мулоқот

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг фаолиятидаги муаммоларни ҳал этиш ва бизнесни ривожлантириш бўйича таклифлари ўрганилмоқда.

 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари ҳам тадбиркорлар билан учрашувларда фаол қатнашмоқда

 

Самарқанд вилоятида Бизнес-омбудсман девони, Савдо-саноат палатаси ва Марказий банк томонидан маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда тадбиркорлар билан қатор учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда юздан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, тизимли муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан таклифлар билдирилди.

 

Жиззах вилоятининг Бахмал туманида ўтказилган очиқ мулоқот давомида 30 дан ортиқ тадбиркорлар мурожаати эшитилди ва ечими бўйича тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди.

 

Жойларда ўтказилаётган учрашувларда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича чоралар кўрилмоқда.


Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение