25 июня 2024 г.

ФОТОРЕПОРТАЖ. Тадбиркорларнинг муаммоларига ечим изланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сонли Қарорига асосан республиканинг турли ҳудудларида тадбиркорлар билан очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда.

 

Жиззах вилояти Арнасой туманида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда 18 нафар тадбиркорнинг мурожаати эшитилиб, улардан баъзилари жойида ҳал этилди.

 

Сирдарё вилоятида ҳам қатор туман ва шаҳарларда тадбиркорлар қабули бўлиб ўтмоқда. Ушбу қабулларда тадбиркорларнинг муаммолари ўрганилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

 

Навоий вилояти Навбаҳор туманида 20 нафардан ортиқ тадбиркор иштирокида ўтказилган очиқ мулоқотда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва юзага келаётган муаммоларни ҳал этиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Андижон вилоятида АТБ "Агробанк"нинг вилоят бошқармасида йирик тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Президентнинг 2024 йил 30 майдаги қарорининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.

 

Самарқанд вилояти Иштихон туманида Савдо-саноат палатаси, Бизнес-омбудсман ва туман ҳокимлиги вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилиб, тадбиркорларнинг муаммолари тингланди.

 

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида тадбиркорлар қабули бўлиб ўтди ва унда билдирилган муаммоларнинг айримлари жойида ҳал этилди.

 

Бизнес-омбудсман девони тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш борасидаги ишларини давом эттирмоқда.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение