Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 майдаги
"Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини
ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-200-сон қарори ижроси
доирасида, Бизнес-омбудсманнинг Самарқанд вилояти шуъбаси тадбиркорлар билан
доимий мулоқот олиб бормоқда.
Жорий йилнинг 11 июнь куни Самарқанд вилояти божхона
бошқармаси билан ҳамкорликда "Самарқанд" ташқи иқтисодий фаолият
божхона постида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда тадбиркорлар ўзларини қийнаётган масалалар
юзасидан мурожаат қилишди. Билдирилган фикр ва таклифлар асосида тегишли
чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.
Тадбиркорлар шунингдек, "Самарқанд" божхона пости
ва Самарқанд халқаро аэропортида улар учун яратилган қулайликлар,
соддалаштирилган божхона расмийлаштируви ва божхона кўриги жараёни билан
яқиндан таништирилди.