8 июня 2024 г.

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда тадбиркорлар фаолиятида текширувлар ўтказиш тартиби юзасидан саволлар кўпайганлиги муносабати билан Бизнес-омбудсман қуйидагиларни маълум қилади.

 

Тадбиркорлар фаолиятида текширувларни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги “Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ПҚ-374-сон Қарори билан тасдиқланган Низомда белгиланган.

 

Мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ, назорат қилувчи органлар бир қатор асослар мавжуд бўлганда, жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилиши юзасидан мурожаатлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ва бошқа ахборот манбаларидан, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан қонунчилик бузилиши тўғрисида олинган маълумотлар асосида текширув ўтказишни ташаббус қилишга ҳақли.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги ПФ-5490-сон Фармонида назорат қилувчи органлар томонидан амалга ошириладиган текширувларнинг турлари ва муддатлари аниқ кўрсатилган. Бунда текширувларнинг айримлари Бизнес-омбудсманни "Ягона давлат назорати" ахборот тизими орқали хабардор қилиш орқали, қолганлари эса Бизнес-омбудсман билан олдиндан келишилган ҳолда ўтказилиши белгиланган.

 

Текширувни келишиш учун буюртма Бизнес-омбудсман ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 3 иш кунидан кечиктирмасдан кўриб чиқилади ҳамда текширувни ўтказишни келишиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 

Текширувни хабардор қилиш учун эса назорат қилувчи органлар томонидан “Ягона давлат назорати” ахборот тизимига юқоридаги Низомда кўрсатилган маълумотларни киритади. Барча маълумотлар ахборот тизимига электрон ҳужжат алмашинуви орқали реал вақт режимида амалга оширилади.

 

 Шунингдек, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ЎРҚ-328-сон Қонунининг 39-моддасига асосан, тадбиркорларнинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган текширувларни ўтказиш муддатлари 10 календарь кундан ошмаслиги керак.

 

Шу билан бирга, назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятидаги текширувлар белгиланган тартибда ўтказилиши "Ягона давлат назорати" ахборот тизими орқали доимий мониторинг қилиниб, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланишини эслатиб ўтамиз.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение