Бугун, 29 май куни Бизнес-омбудсман девонида Вакил ўринбосари Ж.Урунов иштирокида қурилиш соҳаси вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Очиқ ва конструктив мулоқотда қурилиш соҳасидаги мавжуд
муаммолар муҳокама қилинди. Йиғилиш иштирокчилари вазиятни яхшилаш бўйича қатор
ечим ва мулоҳазаларни илгари суришди.
Учрашувда Бизнес-омбудсман девони қурилиш соҳаси вакиллари
билан яқин ҳамкорликни давом эттириш ва мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал
этишга тайёр экани таъкидланди.