3 мая 2024 г.

Ўзбекистондаги ўзгаришлар спикерлар томонидан юқори баҳоланди – ФОТОРЕПОРТАЖ

Тошкентда бўлиб ўтган Халқаро Инвестициялар Форуми доирасида “Махсус иқтисодий зоналарнинг янги истиқболлари” мавзусидаги панел сессияси Ўзбекистондаги иқтисодий реформалар ва ислоҳотларнинг самарадорлигини яна бир бор тасдиқлади.

 

Сессияда таниқли хорижий компаниялар вакиллари иштирок этиб, махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш борасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар. Спикерлар юртимиздаги ўзгаришларни юқори баҳоладилар, хусусан:

 

Ўзбекистоннинг келгусида минтақада кучли инвестицион хабга айланишига ишонч билдирилди;

янги ишлаб чиқилаётган «Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ва янги ташкил қилинадиган Тошкент халқаро тижорат суди иқтисодий зоналарни ривожлантиришда мустаҳкам қадам бўлиши қайд этилди.

 

Ушбу баҳолар Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодий ислоҳотлар йўналишида олиб бораётган ишларнинг самарадорлигини ва мамлакатни жаҳон инвестициялар харитасида жозибадор қилиш учун амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини яна бир бор тасдиқлайди.

 

Махсус иқтисодий зоналар Ўзбекистон иқтисодиётининг юксалиш учун муҳим ҳалқа бўлиб ҳисобланади. Улар хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва иқтисодий ўсишни таъминлашда муҳим роль ўйнайди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение