“2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини
такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.
2024 йил 1 майдан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни
сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта
хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинади.
Кўп қаватли уй-жойларни қуриш ҳуқуқи “Шаффоф қурилиш” миллий
ахборот тизимидаги электрон рейтинг баҳоси “С” ва “СС” бўлган қурилиш
ташкилотларига ҳам берилади.
Бунда, электрон рейтинг баҳоси “С” бўлган ташкилотларга 5
қаватдан юқори бўлмаган, “СС” бўлган ташкилотларга – 9 қаватдан юқори бўлмаган
уй-жойларни қуришга рухсат этилади.
2025 йил 1 январгача белгиланган янги қурилиш ва махсус
техникаларнинг импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.
2025 йил 1 апрелгача “яшил” уй-жой стандарти талаблари
асосида қурилган уй-жойларни сотиб олиш учун жисмоний шахсларга “яшил” ипотека
кредитларини ажратиш амалиёти йўлга қўйилади.