30 апреля 2024 г.

Тадбиркорларга қурилиш бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга рухсат берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида”ги қарори (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида, Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларга мувофиқ қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга лойиҳа офиси ташкил этилади.

 

Шунингдек, қуйидаги тартиблар ўрнатилади:

 

2025 йил 1 январдан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектларни фойдаланишга қабул қилишда қурилиш харажатларини баҳолашнинг “ҳажм” услубига (ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишга) ўтилади;

 

2024 йил 1 июлдан объектларнинг смета қиймати “Қурилиш ресурслари миллий классификатори” электрон платформаси маълумотлари асосида шакллантирилади;

 

2024 йил 1 октябрдан қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг “Қурилишда давлат назорати” электрон платформаси орқали расмийлаштирилади.

 

Қарорга кўра, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида:

 

2024 йил 1 июлдан автомобиль йўллари ва йўл иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашда қиймати 10 миллиард сўмдан ортиқ бўлган лойиҳалар бўйича жалб қилинадиган ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади;

 

тендер савдолари оферентлари томонидан таклифлар тўлиқ рақамлаштирилган ҳолда киритилади;

 

ҳар ойда камида бир маротаба давлат дастурларига киритилган объектлардаги қурилиш жараёнининг жорий ҳолати бўйича фотосуратлар жойлаштириб борилади.

 

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бўйича техник назорат хизматини кўрсатишга қуйидаги объектларда аутсорсинг асосида тадбиркорларни жалб қилишга рухсат берилади:

 

2025 йил 1 январдан – тажриба тариқасида қурилиш (таъмирлаш) ишлари янгидан бошланадиган мактаб, мактабгача таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларида;

 

2026 йил 1 январдан – бошқа қурилиш (таъмирлаш) объектларида (давлат сирлари билан боғлиқ бўлган объектлар бундан мустасно).

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение