20 апреля 2024 г.

Пресс-тур. Инвесторлар қўллаб-қувватланмоқда

 

Жорий йил 19 апрель куни Жиззах вилоятида амалга оширилаётган инвестицион лойиҳаларни кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

 

Бизнес-омбудсман, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда йигирмага яқин ОАВ вакиллари, журналист ва фотомухбирлар иштирок этдилар.

 

Дастлаб Жиззах вилоятида тадбиркорларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида маълумот берилгандан сўнг журналистлар вилоятда ойна ва санитар-техник маҳсулотларни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Mingyuan Silu (Tianjin) Industry” фаолияти билан яқиндан танишдилар.

 

Пресс-тур иштирокчилари Жиззах шаҳрида «KIA»бренди остидаги Sonet, «Cherry» бренди остидаги Arrizo 6, Tiggo 7, Tiggo 8 proMax, «Haval» бренди остидаги M5, H6, JOLION, Dargo каби автомобиллар ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирдилар.

 

Журналистларга ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

 

Пресс-турнинг навбатдаги манзил «ССSР Holding Group» бўлди. “ССSР Holding Group” – Шароф Рашидов туманида оҳактош қазиб олиш ва шағал ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган.

– Тадбиркорлик фаолиятимизни йўлга қўйишда давлатимиз томонидан кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Хусусан, яқинда ер билан боғлиқ масаламиз Бизнес-омбудсман кўмагида ижобий ҳал этилди, – дейди корхона иш бошқарувчиси Нурали Аҳмедов.

 

Пресс-турнинг якуний манзилида ОАВ вакиллари Ғаллаорол туманида махсус техникалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган “САНИ” корхонасида бўлиб, тадбиркорлик субъекти фаолияти билан танишдилар.

Мазкур корхонада қурилиш ишлари жорий йилда бошланиб, 2025 йил декабрда ишга туширилиши режалаштирилган.

 

Йилига 2000 дона юк ташувчи, тягач ва миксер автомобиллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонада 125 та янги иш ўринлари яратилади.

 

Пресс-тур самимий ва кўтаринки кайфиятда ўтди. Тадбирда иштирок этган барча ОАВ вакилларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение