«Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида
аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-149-сон, 02.04.2024 й.) қабулқилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий
тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд
қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно)
қуйидагича ажратилади:
33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг
тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда
заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн
сўмгача револьвер асосида;
ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта
йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик
ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;
ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва
ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;
10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик
фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги
ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар
доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва
уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.