30 марта 2024 г.

Бизнес-омбудсман девони ходимлари тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишди


Бизнес-омбудсман девонининг Қорақалпоғистон Республикасидаги шўъбаси ходимлари томонидан Республиканинг олис ҳудудларидан бири бўлган Элликқалъа туманидаги тадбиркорлар томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишилди.


Мазкур туманда 2024 йил давомида амалга ошириладиган умумий қиймати 259,2 млрд сўм бўлган 35 та инвестиция лойиҳалари фойдаланишга топширилиши натижасида жами 1500 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. 


Жумалан, “Amirobod Jayroni innovatsion Paxta-Galla Urugchilik Klasteri” МЧЖ томонидан умумий қиймати 20 млрд сўм бўлган “Пахтани қайта ишлашни ташкил этиш” лойиҳаси жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, лойиҳа ишга тушиши натижасида 30 та доимий ва 70 та мавсумий янги иш ўринлари яратилади.

Шавкат Мирзиёв

Президент Республики Узбекистан

«Предпринимательское движение в Узбекистане стало необратимой силой. Чем богаче будут наши предприниматели, тем обеспеченнее будет жить наш народ, тем могущественнее будет наше государство. Успех предпринимателя — это успех всего нашего народа»

Text to speech
Звуковое сопровождение