Бугун, 19 март
куни АОКАда Бизнес-омбудсман девони Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова
иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда жорий йилнинг
январь-февраль ойларида Бизнес-омбудсманга тадбиркорлардан келиб тушган
мурожаатлар тўғрисида маълумот берилди.
Тадбиркорлардан 1
587 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан кўриб чиқилган 735 та мурожаатнинг
329 таси (45 фоиз) бўйича тадбиркорларнинг ҳуқуқлари тикланган ва 406 таси
бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Келиб тушган
мурожаатлар хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда:
- 13 фоизи солиққа
оид;
- 12 фоизи банк,
кредитга оид;
- 11 фоизи суд
қарори ижросига оид;
- 9 фоизи
текширувларга оид;
- 9 фоизи ер,
кадастр ва архитектурага оид;
- 8 фоизи судга
оид;
- 5 фоиз
инфратузилма ва бошқа масалаларга оид.
Ҳудудлар кесимида
энг кўп мурожаатлар Тошкент шаҳри (350 та), Тошкент (174 та) ва Қашқадарё (140
та) вилоятларига тўғри келади.
Қолаверса,
хабарингиз бор, 2022 йилдан буён Бизнес-омбудсман томонидан “Тадбиркор виртуал
офиси” ахборот портали орқали тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари кечаю
кундуз қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, жорий
йилнинг ўзида порталга 1 092 та мурожаат бўйича 1 666 та масала келиб тушган
бўлиб, шундан 1 092 таси кўриб чиқилган.
Кўриб чиқилган
мурожаатларнинг 298 таси (27 фоизи) ҳал этилган, 770 тасига тушунтириш берилган
ва 24 таси рад этилган.
Келиб тушган
мурожаатлар таҳилига кўра уларнинг 15 фоизи банк ва кредитга оид, 12 фоизи
солиқ, 9 фоизи ер, кадастр ва архитектура, 8 фоизи инфратузилма, 8 фоизи суд
қарорлари ижроси, 5 фоизи шартномавий муносабатлар ва қолган 43 фоизи бошқа
масалаларга тегишли эканлиги аниқланди.
Келиб тушган
мурожаатлар асосида тадбиркорларга 1,94 млрд сўм пул маблағи ундиришда, 981 млн
сўм асоссиз тўланган солиқ суммаларини қайтаришда, 146 млн сўмдан ошиқ кредит
ажратилишида ёрдам кўрсатилган.
Аниқланган
қонунбузилиши ҳолатлари бўйича 4 та тақдимнома киритилди, 42 нафар мансабдор
шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Қолаверса, келиб
тушган мурожаатлар асосида инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлар учун
молиялаштириш имкониятларини кенгайтириш масалалари бўйича ҳукуматга ва
Президент Администрациясига таклифлар мунтазам киритиб борилмоқда.
Шу ўринда
тадбиркорларимизга уларнинг фаолиятига асоссиз аралашувлар бўлаётган бўлса, ёки
давлат органларига қилган мурожаатлари эътиборсиз қолаётган бўлса
Бизнес-омбудсманга ва унинг ҳудудий шўъбаларига мурожаат қилишлари сўралади.