Ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатувчи
тадбиркорлар Яшнобод тумани ҳокимиятидан келиб уларга тегишли дўконлар бузиб
ташланаётганидан норози бўлиб билдирган мурожаати ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун ҳужжатларидаги
талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Бизнес-омбудсман томонидан ўрганишга
қабул қилингани маълум қилинади.