11 января 2024 г.

ФОТОРЕПОРТАЖ: Маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорлар учун семинарлар ўтказилиши давом этмоқда

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 ноябрдаги ПҚ-366-сонли қарори юзасидан маҳаллаларга чиққан ҳолда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

 

Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан мутасадди ташкилотлар вакиллари билан ҳамкорликда бугунги кунга қадар республика бўйича 153 та семинар ташкил этилди ва 10 мингга яқин иштирокчиларга кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари хусусида тарғибот ишлари олиб борилди.

 

Бугунги кунга қадар Сирдарё вилоятида 22 та маҳаллаларга чиққан ҳолда 446 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида давлат дастурларида кичик ва ўрта бизнес учун белгиланган молиявий имкониятлар тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.

 

Андижон вилоятида 495 нафар аҳоли ва тадбиркор иштирокида 41 та маҳаллада аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат дастурларида кичик ва ўрта бизнес учун белгиланган молиявий имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди.

 

Қорақалпоғистон Республикасида Президент қарорида белгилаб берилган топшириқлар ижроси юзасидан Амударё, Нукус, Қонликўл, Кегейли, Тахиатош, Беруний туманларидаги 23 та маҳалла ва овул фуқаролар йиғинларида 220 нафар аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

Учрашувлар бўлажак тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавоб олишди


Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение