3 января 2024 г.

2024-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қарор қабул қилинди

 Ўзбекистон Республикаси Президенти “2024 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, "Ўзбекистон - 2030" стратегиясида белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ҳудудларда, айниқса, маҳаллаларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини янада ривожлантириш, шунингдек, аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда тадбиркорлар учун қулай инвестиция муҳитини яратиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари томонидан жамоатчилик фикри ва аҳоли истаклари асосида 2024 - 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди.

Қарор билан 2024 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантиришнинг асосий параметрлари ҳамда 2025 - 2026 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;

2024 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш доирасида молиялаштириладиган йўналишларнинг асосий параметрлари;

2024 йилда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси объектларида янги қувватлар яратишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда 2025 - 2026 йиллар учун мақсадли мўлжаллар;

2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли рўйхатлар;

2024 йилда маъмурий, муҳандислик-инфратузилма, алоҳида муҳим ва тоифаланган объектларни қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат;

2024 йилда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва мудофаа объектларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат;

2024 йилда махсус иқтисодий зоналар, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ҳамда йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш бўйича объектларнинг манзилли рўйхати;

2024 йилда лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқиладиган бюджет тизими бюджетларидан молиялаштириладиган объектлар рўйхати тасдиқланди.

Президент қарорига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари Дастурнинг асосий параметрлари, мақсадли кўрсаткичлари ва манзилли рўйхатларини белгиланган муддатларда сифатли ва тўлиқ амалга ошириш, шунингдек, ажратилган маблағларни мақсадли ҳамда самарали сарфланишини таъминлаш учун жавобгар ҳисобланади.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение