29 декабря 2023 г.

Асосий турдаги маҳсулотлар учун ноллаштирилган бож муддати узайтирилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–217-сон Фармони эълон қилинди.

 

Фармонга кўра, Президентнинг 2022 йил 31 майдаги ПФ-145-сон ва 2023 йил 23 мартдаги ПФ-41-сон фармонлари билан 2024 йил 1 январга қадар импорт божхона божининг ноль ставкалари белгиланган товарларга импорт божхона божининг ноль ставкасини қўллаш муддати 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.

 

Бундан ташқари, 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар (ТИФ ТН коди 0207) ва кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

В условиях сложных экономических преобразований, если будут сняты препятствия и ограничения в деятельности предпринимателей, мы окажем им реальную помощь

Text to speech
Звуковое сопровождение