28 декабря 2023 г.

Маҳаллаларда кичик ва ўрта бизнес учун белгиланган молиявий имкониятлар тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда

 

Бугун, 28 декабрь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон, Мирзаобод ва Сайҳунобод туманларида туман ҳокими, Бизнес-омбудсман девони ходимлари, Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази, Бизнесни ривожлантириш банки ва бошқа мутасаддилар билан ҳамкорликда жойларда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида учрашувлар ўтказилди.

 

Маҳаллаларда аҳоли ва тадбиркорларга кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолида тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларнинг бизнес ташаббусларини молиялаштириш ва лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш борасида тушунчалар бериш орқали тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Важным аспектом нынешних реформ не является поиск недостатков предпринимателей и наказывать их, а научить их правильно организовывать свою работу

Text to speech
Звуковое сопровождение