Жорий йилнинг 25 декабрь куни Бизнес-омбудсман Дилмурод
Касимов раҳбарлигида Ўзбекистон Агробизнес уюшмаси вакиллари билан мулоқот
ўтказилди.
Учрашув давомида тадбиркорлик субъектларининг электр, солиқ,
кредитга оид масалалари ҳамда шу билан боғлиқ уларнинг фикр- мулоҳазалари
тингланди ва тегишли кўрсатмалар берилди.
Қишлок хўжалигини барқарор равишда ривожлантириш,
самарадорлигини юксалтириш, фермер хўжаликлари фаолиятини янада ривожлантириш
бўйича таклифлар илгари сурилди.