
Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан солиқ қўмитасида
тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказилаётган текширувлар ва коррупцияга
қарши курашиш йўналишида ўқув-семинари ташкил этилди.
Унда ҳозирги кунда юртимизда коррупцияга қарши курашиш
йўналишида амалга оширилаётган ишлар ва тадбиркорлар фаолиятида ўтказилаётган
текширувларга белгиланган талабларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб берилди.