Бугун, 18 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида
юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш учун
шароитларни янада кенгайтириш, хизмат кўрсатиш ва туризм соҳаларини
ривожлантириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлибўтди.
Мутасаддиларга экспортбоп 10 турдаги тайёр маҳсулотнинг ҳар
бирига 10 тадан янги истиқболли бозорни белгилаб, бозорларда маҳсулотларга
техник ва сифат талабларини ўрганиб, ўзимизни корхоналарга уларни ўргатиш,
лабораториясига ёрдам бериш топширилди.
Шунингдек, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи тўқимачилик
корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизим жорий қилиш топширилди. Юқори
қиймат берадиган янги лойиҳаларга 200 миллион доллар ресурс сифатида ажратилиши
белгиланди.
Келгуси йилда Ханой (Вьетнам), Лоц (Польша), Иваново
(Россия), Прата (Италия) шаҳарларида тўқимачилик савдо уйларини очишга топшириқ
берилди.
Келгуси йил октябрда Чирчиқда қиймати 50 миллион долларлик
йилига 2,5 миллион дона бўлган алюмин қадоқлаш корхонаси ишга тушади.
Брендларни жалб қилиш бўйича янгича ёндашувлар жорий қилинади.
Саудия Арабистонининг “Аква Пауэр” компанияси билан 5
гигаваттли қуёш ва шамол станцияларини қуриш бўйича бошланган лойиҳалар учун
кабель керак бўлади. Умуман, ҳозирда бошланган 27 гигаватт қувватли қуёш ва
шамол станциялари лойиҳалари доирасида 500 миллион долларлик кабелга эҳтиёж
бор.
Шу муносабат билан келгусида Оҳангарон саноат зонасида 120 миллион
долларлик 5 та лойиҳани ишга тушириб, 25 минг тонна мисдан кабель ва 1,5 мингта
трансформатор ишлаб чиқариш, Бухоро шаҳрида 120 миллион долларлик технопаркни
ишга тушириб, 25 миллион долларлик маиший техникаларни маҳаллийлаштириш
режалаштирилгани айтилди.
Жорий йилда молиявий хизматлар ҳажми 20 фоизга ўсиши
кутилмоқда.
Яқинда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича Бизнесни
ривожлантириш банки ҳамда ўрта бизнес учун Тадбиркорликни ривожлантириш
компанияси ташкил қилинди.
Шунингдек, илк бор базавий банк хизматларини кўрсатувчи
микромолия банклари ишга тушади. Уларга аҳолидан депозит қабул қилиш, тўловлар
ўтказиш, хорижий валютада қарз маблағлари жалб қилишга рухсат берилмоқда.
Шуларни ҳисобга олиб, келгуси йилда молиявий хизматларда 30
фоиз ўсиш қилиб, унинг ҳажмини 140 триллион сўмга етказиш муҳимлиги
таъкидланди.
Келгуси йилда халқаро капитал бозорларида 500 миллион
долларлик “евробонд” жойлаштиришга кўрсатма берилди.
“Оилавий тадбиркорлик” дастури доирасида ўз микро-бизнесини
йўлга қўйган ва ижобий кредит тарихига эга аҳолига 50 миллион сўмгача гаровсиз
кредитлар бериш йўлга қўйилади.
Ҳозирда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилувчи
сифатида рўйхатдан ўтган.
Йиғилишда уларга бизнесга биринчи қадам учун кредит бериш
таклифи билдирилди.
Бунда, йиллик 340 минг сўм ижтимоий солиқ тўлаган аҳолига
имтиёзли кредит ажратилиб, “онлайн” усулда банк картасига ўтказилади.
Бундан ташқари, фаолиятини кенгайтириб, тадбиркор бўлиш
истагидаги аҳолига 100 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади, 50 фоизи банк
картасига ўтказиб берилади.
Авиахизматлар бозорида ҳам рақобат пайдо бўлди, 6 та хусусий
компания иш бошлади. Йил бошидан 25 та янги самолёт олиб келинди, 17 та йўналиш
очилди.
Мутасаддиларга бўш ерларни аниқлаб, хусусий тиббиёт ва
таълим ташкилотларини ташкил этиш учун фақат ихтисослиги бўйича аукционга
чиқариш топширилди.
Келгуси йилда IT тармоғида камида 30 фоиз ўсишни таъминлаб,
хизматлар ҳажмини 41 триллион сўмга етказиш, экспортни 2 карра ошириш муҳимлиги
қайд этилди.
Миллий маданиятимизни акс эттирган янги замонавий бозор
комплекслари лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.