13 декабря 2023 г.

Қатор қонунларга киритилаётган ўзгартиришлар Қўмита мажлисида дастлабки тарзда кўриб чиқилди

     Бугун, 13 декабрь куни Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.

 

    Унда Бизнес-омбудсман девони вакиллари, Қўмита аъзолари, маҳаллий Кенгаш котибияти, доимий комиссиялар, тегишли давлат органлари ва ташкилотлар масъуллари, экспертлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

    Мажлисда навбатдаги ялпи мажлис кун тартибига киритилиши режалаштирилган қонун лойиҳалари дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

 

    Шу жумладан, “Давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

    Ушбу Қонун лойиҳаси билан Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девонининг ҳуқуқий мақомини қонун ҳужжатларида аниқлаштирилиши Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ҳуқуқий мавқени қонунчилик даражасида белгиланиши ва бу билан Инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи миллий институтларнинг мақомига оид тамойилларга (Париж принциплари) мувофиқлиги таъминланади.

 

    Муҳокамалардан сўнг ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение