12 декабря 2023 г.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга ўзгартиришлар киритилади

     Бугун, 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

     Унда «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

     Қонун лойиҳасида тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтган ҳудудидан қатъи назар, уларнинг товарлари, хизматлари, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағлари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин ҳаракатланишининг кафолатланиши назарда тутилган.

     Мазкур ўзгартиш ва қўшимчалар билан тадбиркорлар уларга тегишли бўлган ресурсларни ҳудудийлик тамойили бўйича эркин ҳаракатланишини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлашдан ҳимояланадилар.

     Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият юритишига ва ўзига тегишли бўлган товар ва хизматлардан ўз хоҳишига кўра фойдаланишига хизмат қилади.

     Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди.

Касимов Дилмурод Султанмуратович

Уполномоченный

Развитие любой экономики зависит от развития частной собственности, предпринимательства и частного сектора.

Text to speech
Звуковое сопровождение