Бугун, 27 октябрь куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов
иштирокида ахборот технологиялари ишбилармонлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Онлайн тарзида ўтказилган учрашувда юртимизнинг турли
ҳудудларида ахборот технологиялари (IT) соҳасида фаолият юритаётган 40 га яқин тадбиркорлар
иштирок этди.
Тадбиркорлик субъектлари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар.