Бугун, 26 октябрь куни Бизнес-омбудсман девонида ЕХҲТнинг
Бишкекдаги Дастурлар бюроси ходимлари ҳамда Қирғизистон Республикасида фаолият
юритаётган Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш марказлари маслаҳатчилари билан
учрашув бўлиб ўтди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг бизнес ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш соҳасидаги илғор тажрибаси билан танишиш, икки мамлакатда билим алмашиш ва тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришдан иборат.