Бугун, 23 октябрь куни АОКАда Бизнес-омбдусман девони
Ахборот хизмати раҳбари Гулжамол Шукурова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича Вакил ва унинг девони томонидан 2023 йилнинг 9
ойи давомида амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди.
Январь-сентябрь ойларида тадбиркорлардан
6 699 та мурожаат келиб
тушган бўлиб, шундан 2 444 таси
(54 фоиз) бўйича тадбиркорнинг ҳуқуқлари тикланди, 2 044 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Келиб тушган мурожаатлар
хусусиятлари бўйича таҳлил этилганда,
- 19 фоизи солиққа оид;
- 13 фоиз ер, кадастр ва архитектурага оид;
- 14 фоиз суд қарори ва унинг ижросига оид;
- 12 фоиз банк, кредитга
оид;
- 8 фоиз инфратузилма ва бошқа масалаларга оид мурожаатларни ташкил
этади.
Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш борасида жами 2 684 та таъсир чораси қўлланилган бўлиб, улар
31 млрд сўмлик 110 та даъво
аризаси, 95 та тақдимнома, 20 та
огоҳнома, 43 та хулоса ва 2 416
та маъмурий баённомалардан иборат.
Натижада,
13,9 миллиард сўмлик даъво тадбиркорлар фойдасига қаноатлантирилиб, 16
та қарор бекор қилинди, 125 нафар масъул шахс интизомий
жавобгарликка тортилди, 37 млн сўмдан ортиқ асоссиз ҳисобланган
қарздорлик бекор қилинди.
Шунингдек, “Тадбиркор виртуал офиси” ахборот портали орқали тадбиркорларнинг
мурожаатлари кечаю кундуз қабул қилиниб, ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, 9 ой давомида 7 900 та мурожаат келиб
тушган бўлиб, уларни кўриб чиқиш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича 22 та тақдимнома киритилди, 109 нафар мансабдор шахсга
нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди, 57 нафар масъул шахсга интизомий жазо чораси қўлланилди.
Ўтган 9
ой давомида тадбиркорлик фаолиятига оид қонунчилик ижроси бўйича 6 та назорат
органида ўрганиш ўтказилган.
Ўрганишда
5 336 та қонунбузилиши ҳолатлари аниқланиб, 5 та
тақдимнома, 805 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган
ва 51 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилган.
Жорий йилнинг 9 ойида 27 та назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлар фаолиятида жами 85 124 та текширув
ўтказилган бўлиб, шундан 1 582 таси келишилган ҳолда, қолган 83 542 таси хабардор этилган ҳолда
ўтказилган.
Назорат
қилувчи органлар томонидан текширувларни ўтказишни келишиш учун
киритилган жами 3 158 та буюртмадан 1 582 таси келишилган
ва қолган 1 576 таси текширув
ўтказиш учун қонуний асослар мавжуд
бўлмаганлиги сабабли рад этилган.
Бизнес-омбудсман
фаолияти билан бизнинг расмий ижтимоий тармоқларимиз орқали танишиб боришингиз
мумкин.