Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Олмазор туманида тадбиркорнинг
дўкони бузилаётганидан норози бўлиб билдирган мурожаати ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун ҳужжатларидаги
талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Бизнес-омбудсман томонидан ўрганишга
қабул қилингани маълум қилинади.