Аниқланишича, жамият биржа савдоси орқали “Чироқчи-кластер”
МЧЖ ва “Китоб ип йигирув” АЖдан сотиб олган чигит маҳсулотини Қашқадарё
вилоятидан олиб чиқиб кетаётган вақтда ҳудуддаги “Умакай” ЙПХ масканида
тўхтатилиб, ушлаб қолинган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасига кўра,
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иқтисодий макон бирлиги, товарлар, хизматлар,
меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши кафолатланади.