Бугун, 13 октябрь куни юртимизнинг турли ҳудудларида фаолият
олиб бораётган нодавлат таълим муассасалари, ўқув марказларидан 40 га яқин тадбиркорлар
билан онлайн учрашув ўтказилди.
Тадбиркорлар фаолиятларида дуч келаётган муаммолар, хусусан, хорижий давлатлардан мутахассис жалб қилиш, солиқдаги имтиёзлар, таълим соҳасида кредит олишда кафиллик масалалари кўтарилди ҳамда тизимли муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар илгари сурилди.