Бугун, 10 октябрь куни Бизнес-омбудсман Дилмурод Касимов
иштирокида микромолия ташкилотлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Zoom орқали бўлиб ўтган учрашувда тадбиркорларнинг ўзлари фаолият
олиб бораётган соҳаларда мавжуд тизимли муаммолари ва норматив-ҳуқуқий
ҳужжатлар бўйича таклифлари муҳокама қилинди.
Тадбиркорлик субъектларини қизиқтирган саволларга
мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилди.