Жорий йил 13 сентябрь куни Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва
қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Дилмурод Касимов Сирдарё вилоятига
ташриф буюриб, Ховос туманидаги станция фаолияти билан танишди.
Ҳозирда Бизнес-омбудсман девони
ходимлари Республика бўйлаб темирйўлда ўз товарларини ташишда тадбиркорлар дуч
келаётган муаммоларни ўрганишмоқда.