Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрида
фаолият олиб борган америкалик тадбиркорнинг мутасаддиларнинг хатти-ҳаракатидан
норози бўлиб билдирилган мурожаати ёритилди.
Мурожаатда кўрсатилган ҳолатлар қонун
ҳужжатларидаги талабларга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун Бизнес-омбудсман
томонидан ўрганишга қабул қилингани маълум қилинади.