Жорий йилнинг 14 август куни Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича
жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларнинг сони ошиб кетишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф қилиш ҳамда амалдаги текширувларни ўтказиш тартиби юзасидан киритилган таклифлар атрофлича муҳокама қилинди.