Урунов Жамшид Олимович – 1982 йил 19 ноябрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос. 2004 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, 2018 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2004 йилда Жиззах шаҳар прокурори ёрдамчиси лавозимидан бошлаган. 2004-2018 йиллар давомида прокуратура органларида турли хил лавозимларда фаолият олиб борган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги ПФ-Р-5333-сонли Фармойишига мувофиқ Ж. Урунов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ўринбосари – девон раҳбари лавозимига тайинланган.