“Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва
преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.) қабулқилинди.
Қарорга кўра, юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият
юритаётган тадбиркорларга субсидиялар, солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда
преференциялар (қўллаб-қувватлаш чоралари) уларнинг рейтинг даражасидан келиб
чиққан ҳолда қуйидаги тартибда жорий этилади:
қўллаб-қувватлаш чоралари “В” ва ундан юқори рейтинг
даражасига эга тадбиркорларга амалдагисига нисбатан қуйидаги миқдорларда тақдим
этилади:
“ААА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 100 фоизи;
“АА” тоифа – амалдаги миқдорнинг 90 фоизи;
“А” тоифа – амалдаги миқдорнинг 80 фоизи;
“ВВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 70 фоизи;
“ВВ” тоифа – амалдаги миқдорнинг 60 фоизи;
“В” тоифа – амалдаги миқдорнинг 50 фоизи;
қўллаб-қувватлаш чоралари рўйхатдан ўтганига 6 ой бўлмаган,
шунингдек, Президент Фармонига (https://lex.uz/docs/6333225) мувофиқ 4 ва
5-тоифадаги туманларда фаолият юритаётган тадбиркорларга уларнинг рейтинг
даражасидан қатъи назар амалдаги миқдорларда тақдим этилади;
тадбиркорларнинг рейтинг даражаси:
пасайган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чораларини тақдим этиш 3
ой давомида сақлаб қолинади;
юқорилаган тақдирда, қўллаб-қувватлаш чоралари кейинги ойдан
бошлаб янгиланган рейтинг даражасига мувофиқ миқдорларда тақдим этилади.
2025 йил 1 январдан “subsidiya.mf.uz” платформасида
тадбиркорларга тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг турлари,
муддатлари ва тартибини ўз ичига олган алоҳида реестр юритилади.