Бизнес-омбудсман девони, Фарғона вилояти солиқ бошқармаси ва Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида Фарғона давлат университети талабалари учун маҳорат дарси ташкил этилди.

Тадбирда юртимизда ишбилармонларга яратилаётган шарт-шароитлар,
тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, хусусан,
Барқарорлик рейтинги ҳақида сўз юритилди.

Эслатиб ўтамиз, 2024 йил 1 апрелдан тадбиркорлик
субъектларига субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан
келиб чиққан ҳолда жорий этилади.
