Oct. 4, 2024

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳалари янада такомиллаштирилади

“Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳаларида очиқликни таъминлаш ҳамда бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-149-сон, 26.09.2024 й.) қабул қилинди.


Фармонга кўра, 2026 йил 1 январдан ҳудудларда чиқиндилар билан ишлаш даражасини ошириш ҳамда бу борада очиқликни таъминлаш, жамоатчиликнинг ролини ошириш, тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида қайта алоқани тўлиқ йўлга қўйишни назарда тутувчи қуйидагилар амалга оширилади:

 

чиқиндилар билан боғлиқ хизматларни тадбиркорларга бериш юзасидан ўтказиладиган тендер жараёнини онлайн кузатиш имкониятини яратиш;

 

санитар тозалаш корхоналари томонидан чиқинди тўплаш шохобчаларига видеокузатув камераларини ўрнатиш ва шохобчалар фаолиятини аҳоли томонидан кузатиш имкониятини яратиш;

 

чиқиндиларни ташиш билан шуғулланувчи барча махсус техникаларга онлайн кузатув (GPS) тизимини ўрнатиш;

 

санитар тозалаш корхоналари тўғрисида тўлиқ маълумот бериш, кўрсатилаётган хизматлар сифати ва кўлами бўйича шикоятларни қабул қилиш ҳамда санитар тозалаш корхоналари билан қайта алоқа қилиш учун “Call марказ” фаолиятини йўлга қўйиш;

 

санитар тозалаш корхоналари хизмат кўрсатувчи ҳудудларнинг географик чегараси ҳамда аҳоли ва юридик шахсларга бириктирилган чиқиндиларни йиғиш майдончалари (контейнер) жойлашуви тўғрисида аниқ маълумотлар бериш;

 

абонентларнинг ҳосил бўлган чиқиндиларини олиб чиқиб кетиш графигини кўрсатиш.

 

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади

 

Фармонга кўра, чиқиндилар билан ишлаш масалаларида аҳоли ва санитар тозалаш корхоналари ўртасида боғловчи бўғин сифатида Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази негизида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ташкил этилади.

 

Агентлик чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида ягона меъёрлар ва стандартларни ишлаб чиқувчи, синовдан ўтказувчи ва амалиётга татбиқ этувчи, ушбу йўналишдаги фаолиятни мувофиқлаштирувчи ҳамда чиқиндиларни бошқариш соҳасига тааллуқли давлат мулкини бошқарувчи масъул давлат органи ҳисобланади.

 

2025 йил 1 мартдан санитар тозалаш корхоналари фаолиятининг асосий самарадорлик кўрсаткичларини аниқлаш мезонлари тасдиқланади.

Shavkat Mirziyoyev

President of the Republic of Uzbekistan

"The entrepreneurial movement in Uzbekistan has become an irreversible force. The richer our entrepreneurs are, the more prosperous our people will live, the more powerful our state will be. The success of an entrepreneur is the success of our entire nation."

Text to speech
Звуковое сопровождение