July 2, 2024

2 июль – Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

Бугун Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинганлигининг 32 йиллигини нишонлаяпмиз! 1992 йилда тасдиқланган ушбу муқаддас рамз юртимиз мустақиллиги ва суверенитетининг тимсолидир.

 

Давлат герби – бу шунчаки тасвир эмас, балки бой тарихимиз, маданиятимиз ва табиатимизнинг акси. Унда ҳар бир юртдошимиз ўз қалбининг бир парчасини, она юртига бўлган меҳрини кўради.

 

Давлат герби ҳар бир ўзбекистонлик учун алоҳида ўрин тутади. У давлат идоралари биноларини безайди, расмий ҳужжатларда, пул бирликлари ва мукофотларда акс этади.

 

Давлат герби доимо Ўзбекистон келажаги учун ҳаммамизнинг масъулиятимизни, халқимиз бирлиги ва аҳиллигининг муҳимлигини эслатиб турсин!

 

Гербимиз нимани англатади?

 

Чаманзор узра қуёш – тинчлик, фаровонлик ва равнақ тимсоли.

Ғўза шохлари ва буғдой бошоқлари – миришкорларимиз меҳнатига, заминимиз баракалилигига ҳурмат бажоси.

Амударё ва Сирдарё дарёлари – ҳаёт манбаи, серҳосиллик ва мўл-кўллик рамзи.

Ҳумо қуши – бахт ва эрксеварлик тимсоли, юксак орзуларга интилиш рамзи.

Ярим ой ва юлдуз – бой маънавий маданиятимиз ва қадриятларимизнинг ифодаси.

Kasimov Dilmurod Sultanmuratovich

Business-ombudsman

Any economic progress depends on the development of private ownership, entrepreneurship and private sector.

Text to speech
Звуковое сопровождение